Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда 26 декабрь мотам куни деб эълон қилинди

Озарбайжонда 26 декабрь мотам куни деб эълон қилинди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 26 декабрни Озарбайжонда мотам куни деб эълон қилишга доир қарорни имзолади. 

Мотам куни бугун, 25 декабрь куни Боку-Грозний йўналишида парвоз қилган  «Embraer 190» йўловчи самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб одамларнинг қурбон бўлгани сабабли эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон авиакомпаниясининг Боку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди.

Маълумотларга кўра, қулаган самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон ФВВга кўра, 32 нафар йўловчи омон қолган ва улар шифохонага етказилган. Самолёт йўловчиларидан 37 киши Озарбайжон, 16 киши Россия, 6 киши Қозоғистон ва 3 киши Қирғизистон фуқароси бўлган. Омон қолганлар орасида 14 нафар Озарбайжон фуқароси, 10 нафар Россия фуқароси, 2 нафар Қирғизистон фуқароси бор. Уч нафар жароҳатланган шахснинг фуқаролиги ҳозирча аниқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг