ОТБ Ўзбекистонга сув ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш учун 125 млн долларлик кредит беради

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга сув ресурсларини бошқариш секторини модернизация қилиш учун 125 миллион доллар кредит беради.
Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати маълум қилган.
Лойиҳа сув таъминоти хавфсизлигини яхшилаш, иқлим ўзгаришига қарши заифликни камайтириш ҳамда сув таъминоти ва канализация объектларининг фаолиятини яхшилаш орқали Ўзбекистонда хавфсиз ва ишончли сув таъминотидан фойдаланиш имкониятини оширишга қаратилган.
Бунга активларни бошқариш ва хизматлар кўрсатиш барқарорлигини яхшилаш учун ақлли (IT) ечимлари асосида сув бошқаруви тизимларини янгилаш ҳамда хавфсиз ва ишончли сув таъминоти корхоналарида ходимларнинг институционал салоҳиятини, шу жумладан хизматлар кўрсатишда аёлларнинг ролини кучайтириш, янада самарали қарорлар қабул қилишни таъминлаш орқали эришиш назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу лойиҳа «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти ва унинг ҳудудий филиалларига сувдан фойдаланишнинг муҳим объектларида сув сарфини ҳисобга олиш ва телеметрия тизимини ўрнатишни якунлашда кўмак беради.
Бундан ташқари, 4 млн истеъмолчи бўлган мавжуд сув таъминоти ва оқава сув инфратузилмалари учун объектлар инвентаризацияси ўтказилади ҳамда географик хариталар тайёрланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter