Оқтовдаги авиаҳалокат бўйича вазиятни Озарбайжон президенти шахсий назоратига олди
Боку–Грозний самолёти Оқтов (Қозоғистон)да ҳалокатга учраганидан сўнг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россияга ташрифини бекор қилиб вазиятни шахсий назоратига олди. Бу ҳақда Озарбайжон президентининг матбуот хизмати баёнот берди.
Алиев 25-26 декабр кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатнашиш учун Россияга учаётган эди.
Хабарга кўра, Оқтовдаги ҳалокат пайтида Илҳом Алиевнинг самолёти Россия ҳаво кенгликларида бўлган. Унга хабарни етказишганидан сўнг дарҳол самолётни ортга қайтаришни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, Azerbaijan Airlines компаниясига қарашли самолёт бугун, 25 декабр тонгида Қозоғистон ғарбидаги Оқтов шаҳри яқинида қулаб тушган. Грознийда туман қалинлиги боис Махачқалъага йўналтирилган самолёт қушлар галасига тўқнашганидан сўнг (айрим маълумотларга кўра, кислород баллони портлаган) экипаж командири самолётни Оқтов аэропортига қўндиришга қарор қилган.
Маълумотларга кўра, самолётда 62 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон ССВ 28 киши омон қолганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter