Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Оппенгеймер» режиссёри рицарлик унвони билан тақдирланди

«Оппенгеймер» режиссёри рицарлик унвони билан тақдирланди

Фото: Global Look Press

Буюк Британия қироли Чарлз III режиссёр Кристофер Ноланни «кинематографияга қўшган улкан ҳиссаси учун» рицар унвони билан тақдирлади.

Режиссёрнинг рафиқаси ҳамда продюсери Эмма Томасга эса леди мақоми берилди. Букингем саройи оилавий киножуфтлик меҳнатлари натижасида «Қора рицар» трилогияси ҳамда «Оппенгеймер» филмлари яратилганига эътибор қаратди.

Нолан журналистлар билан суҳбатда ўз филмларидан Чарлз III хабардор эканини билиш уни мамнун этганини яширмади. Режиссёрнинг фикрича, блокбастерларни янада кўпроқ суратга олсин дея, қирол унга рицарликни тортиқ қилган.

«У (қирол) «Оппенгеймер»ни кўрибди, филм унга ёққан. Буни эшитиш жуда ёқимли», — деди режиссёр.

Ўтган йилги «Оскар» тақдирлаш маросимида «Оппенгеймер» етти номинацияда ғолиб бўлганди: энг яхши филм, иккинчи пландаги энг яхши эркак роли (Кичик Роберт Дауни), энг яхши монтаж, энг яхши операторлик иши, энг яхши саундтрек, энг яхши режиссура (Нолан саккиз номинациядан сўнг ниҳоят илк олтин ҳайкалчани қўлга киритган). «Оппенгеймер»да бош ролни ижро этган Киллиан Мёрфи «энг яхши эркак роли» учун «Оскар» билан тақдирланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг