Кристофер Нолан «Одиссея»ни суратга олади
Режиссёр Кристофер Нолан Гомернинг эпик поэмаси «Одиссея»ни суратга олади, деб хабар берди The Hollywood Reporter. Унда юнон мифологияси қаҳрамони Одиссейнинг Троян урушидан сўнг уйга қайтишдаги саргузаштлари акс эттирилади.
Филмда бош ролларни Мэтт Дэймон, Том Ҳолланд, Зендая, Роберт Паттинсон, Люпита Нионго, Энн Ҳэтэуэй ва Шарлиз Терон каби таниқли Голливуд актёрлари ижро этади. Филм сюжети тафсилотлари сир тутилмоқда.
Deadline нашри филмни суратга олишга 2025 йил бошида киришилиши ҳақида ёзганди.
Ушбу филм Дэймон ва Ноланнинг ҳамкорликдаги учинчи иши бўлади. Филм жаҳон прокатига 2026 йил 17 июлида чиқарилиши кутиляпти.
Маълумот учун: Кристофер Ноланнинг 10 та филми дунё бўйлаб $6,7 млрддан кўпроқ даромад келтирган ва «Оскар»га 28 номинацияда тақдим этилиб, саккизтасини қўлга киритган.
Яқинда Буюк Британия қироли Чарлз III кинематографияга қўшган улкан ҳиссаси учун Кристофер Ноланга рицар унвонини берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter