Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли давлат бюджети улкан маблағларни йўқотишда давом этмоқда

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли давлат бюджети улкан маблағларни йўқотишда давом этмоқда

Ўзбекистон давлат бюджети ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси туфайли улкан маблағларни йўқотишда давом этмоқда. 2024 йил 1 октябр ҳолатига кўра ноқонуний тамаки маҳсулоти савдоси туфайли давлат бюджети 390,6 млрд сўм солиқ тушумларини бой берган.

Бунинг баробарида, ҳудудлар бўйича тамаки маҳсулотлари яширин бозорининг улуши катталигича қолмоқда:

— Фарғона водийсида — 21,8%
— Наманганда — 41,6%
— Жиззахда — 21,8%
— Қаршида — 11%
— Навоий вилояти туманлари бўйича — 11,8%
— Олмалиқда — 19,9%

Бунда барча ҳудудларда тамаки маҳсулотининг катта миқдорда мусодара қилиниши тўғрисида мунтазам хабарлар кузатиб борилмоқда. Бундай маҳсулотлар турар жойлар ертўлалари, савдо нуқталари ва чегарада аниқланган. Бир томондан, бу ҳолат давлат ташкилотлари томонидан фаол иш олиб борилаётганини кўрсатади. Бошқа томондан эса, муаммо тизимли тусга эгалиги ва мунтазам текширув рейдларга қараганда жиддийроқ ечимларни талаб қилиш лозимлигига ишора қилади.

Бунда контрабанда учун каналлар мавжудлиги факти устида ишлаш керак. Чунки бу каналлар орқали тамаки маҳсулотларидан ташқари мамлакатга тақиқланган моддалар ҳам, контрафакт дорилар ҳам кириб келади.

Яқинда Тошкентда икки фуқаро ушланди – улар 43,7 минг долларга тенг 4 минг қадоқ қалбаки дорини сотмоқчи бўлишган.

Ишларнинг бундай ҳолда экани эътиборсиз қолмаслиги лозим. Зеро яширин бозор гуллаб-яшнар экан, мамлакат иқтисодиётига зарар етади, фуқаролар ўз саломатликлари ва фаровонликларини хатарга қўядилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг