Намангандаги корхона 1,7 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирланган

Наманган вилоятида 1,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди.
«Ўзэнергоинспекция» Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, «Энергосавдо» филиали вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Чуст туманида жойлашган «А.Т.» МЧЖ электр қурилмаларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллард 703 миллион сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter