Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

Исроил Ғазо секторига электр энергияси етказиб беришни тўхтатди.
Исроил Энергетика ва инфратузилма вазири Эли Коэн Исроил электр корпорациясига Ғазодаги электр станцияларига электр энергиясини сотишни тўхтатиш талабини юборган. Унинг айтишича, бу ҳаракатдан мақсад гаровдаги қолган 59 кишини озод қилиш учун ХАМАСга босимни кучайтиришдир.
«Биз барча гаровдагиларнинг қайтарилишини таъминлаш учун қўлимиздаги барча воситалардан фойдаланамиз ва Ғазода ҲАМАС бўлмаслигини таъминлаймиз», – дейди у видеомурожаатида.
Исроил Ғазо секторига энергиянинг катта қисмини етказиб беради. 2023 йил октябр ойида уруш бошланишида, Исроил Фаластин анклавини тўлиқ қамал қилиш доирасида электр таъминотини тўхтатган, бироқ ўша йилнинг ноябрь ойи ўрталарига келиб, АҚШ босими остида Исроил ўз позициясини юмшатиб, электр таъминотига рухсат берган эди.
Айни кунларда Исроил Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказилишини ҳам тўсиб қўйди. The Wall Street Journal газетасининг 8 март куни ёзишича, Исроил томони ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани сабабли, ҲАМАСга босим ўтказиш режасини ишлаб чиққан. Режада Исроилнинг эксклавга янги бостириб киришигача бўлган ҳаракатлар кўзда тутилади. Исроил молия вазири Безалел Смотрих гуманитар юк блокадасидан кейинги қадамлар Ғазо секторида электр ва сув таъминотини тўхтатиш бўлиши мумкинлигини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter