Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Метро вагонида аёлни ёқиб юборган шахс ҳибсга олинди

Метро вагонида аёлни ёқиб юборган шахс ҳибсга олинди

Ню-Йорк полицияси якшанба куни эрталаб Бруклиндаги «Кони-Айленд — Стилуэлл-авеню» бекатида метро вагонида аёлни ёқиб юборган шахсни ҳибсга олди. Аёл олган жароҳатларидан вафот этди.

Полиция комиссари Жессиcа Тишнинг маълум қилишича, ҳужум эрталаб соат 7:30 да содир бўлган. Шу пайт номаълум шахс вагонда ухлаб ётган аёлга яқинлашиб, унинг кийимларини ёқиб юборган.

Комиссар воқеани «инсон содир этиши мумкин бўлган энг ваҳший жиноятлардан бири» деб атади.

Ҳужумчининг видеокузатув камераларидан олинган суратлари телеканаллар ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган ва у ҳақидаги маълумот учун 10 минг доллар мукофот таклиф қилинган. Полицияга қўнғироқ қилиб, уни поездлардан бирида кўрганини айтган мактаб ўқувчилари унинг қўлга олинишига ёрдам беришган.

CBS News телеканалига кўра, гумонланувчи 2018 йилда АҚШга Гватемаладан келган. Ҳозирча унга нисбатан қўйилган айбловлар эълон қилингани йўқ.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилган шахс ва жабрланувчи бир-бирини танимаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг