Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий банк фуқароларни янги хавфдан огоҳлантирди

Марказий банк фуқароларни янги хавфдан огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Марказий банк фуқароларни янги хавфдан огоҳлантирди. 

Бугунги кунда фирибгарлар мессенжерлар орқали фуқароларга Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юбориб, уларнинг мобиль қурилмаларига зарарли иловаларни ўрнатишга уринишмоқда.

Мазкур сохта ҳужжатларда гўёки фуқаронинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш учун «молиявий хавфсизлик бўйича мутахассис» томонидан айрим амаллар бажарилиши тўғрисидаги ёлғон ахборот кўрсатилган.

Бу орқали «мутахассис» ниқоби остидаги фирибгар фуқаронинг мобиль қурилмасига зарарли иловани (хусусан, «Безопасность» номли) ўрнатиш орқали ушбу қурилмадаги расм ва ҳужжатлар, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни яширин тарзда қўлга киритади.

«Юқоридаги каби ҳолатларга дуч келсангиз, фирибгарларнинг алдовларига асло ишонманг, иловаларни эса мессенжерлар орқали эмас, балки расмий Google Play ва App Store дўконларидан ўрнатинг», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг