Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда

Исроилнинг қарийб 2 млн аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда

Исроилнинг қарийб 2 млн (20 фоиз) аҳолиси қашшоқликда кун кечирмоқда, шуларнинг 872 минг нафари болалар, 158 минг нафари кексалар. Бу маълумотлар «Битуах Леуми» анъанавий йиллик ҳисоботида келтирилди.

Мамлакат қашшоқлари орасида араблар (38,4 фоиз) ҳамда ултраортодоксал аҳоли (33 фоиз) улуши жуда катта. Болалар қашшоқлиги бўйича Исроил ривожланган мамлакатлар орасида Коста-Рикадан сўнг иккинчи ўринда туради.

Энг қашшоқ ҳудудлар — Қуддус, мамлакат шимоли ва жануби. Пандемия ва уруш оқибатидаги иқтисодий таназуллар аҳолининг энг кам ҳимояланган қатламлари аҳволини тобора оғирлаштирмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг