Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ҳудудгаз Сурхондарё» филиали тадбиркорнинг бўйнига 1 млрд сўм «илиб қўйди»

«Ҳудудгаз Сурхондарё» филиали тадбиркорнинг бўйнига 1 млрд сўм «илиб қўйди»

Фото: Xabar.uz

Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига жорий йилнинг октябрь ойидаги «Шеробод цемент заводи» МЧЖнинг мурожаати келиб тушган.

Ушбу мурожаатда «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали томонидан «Шеробод цемент заводи» МЧЖга тариф режаларини ҳисоблашда хатоликларга йўл қўйилганлиги ҳамда олдиндан тўланган маблағлар инобатга олинмаганлиги, шу сабабли асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги келтириб ўтилган.

Ўрганиш жараёнида, «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиали томонидан 2022 йил июль ва август ойларида газ учун қўлланилган тариф (нарх)лар нотўғри ҳисобланганлиги аниқланди.

«Шеробод цемент заводи» МЧЖ 2022 йил 3 августгача «Олмалиқ кон металлургия комбинати» АЖ таркибига кирган. Ушбу вақтда газ таъминотига олдиндан тўлов қилинганлиги ҳамда «Шеробод цемент заводи» 2022 йилда МЧЖ сифатида ажралиб чиққандан сўнг 2022 йил август ойи учун эски тариф режаси бўйича бир метр куб учун 1300 сўм ечиб олинганлиги аниқланди. Аслида эса МЧЖ учун бир метр куб газ 1000 сўм этиб белгиланган. Шу сабабли тадбиркорлик субъектига ортиқча 1 млрд сўмга яқин қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланди.

Натижада, мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилиб,  «Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиалига нисбатан иш қўзғатилиб, асоссиз ҳисобланган маблағни «Шеробод цемент заводи» МЧЖ фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида қарор ва кўрсатмалар берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг