Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонлик машҳур актёр уйида пичоқлаб кетилди

Ҳиндистонлик машҳур актёр уйида пичоқлаб кетилди

Ҳиндистонлик актёр Сайф Али Хон 16 январга ўтар кечаси Мумбайдаги хонадонида босқинчи томонидан пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда Ҳиндистон полицияси маълум қилди.

Полиция маълумотига кўра, жиноятчи Хоннинг Мумбайнинг нуфузли ҳудудида жойлашган хонадонига эрта тонгда ўғирлик ниятида кирган. Хонадонда актёрнинг рафиқаси, Болливуд актрисаси Карина Капур, уларнинг тўрт ва саккиз ёшли икки фарзанди ва хизматчи ҳам бўлган. Уларга зарар етмаган. Сайф Али Хонни эса жиноятчи олти бор пичоқлаган.

Актёр шифохонада, пичоқ жароҳатларидан бири умуртқа поғонаси ёнидан ўтган. Шифокорлар бир неча соат давомида операция ўтказишган.

Жиноятчи қочишга муваффақ бўлган, полиция уни қидирмоқда. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

54 ёшли Саиф Али Хон 1990 йилларнинг бошидан бери қатор ҳинд филмларида бош ролларни ижро қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг