Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳар бир исландияликнинг ичида бир китоб яшайди

Ҳар бир исландияликнинг ичида бир китоб яшайди

фото: интернет, очиқ манба

Исландияликлар энг кўп ўқийдиган ва ёзадиган халқлардан биридир. Ҳатто бу ҳақда шундай мақол бор: «Ҳар бир кишининг ичида бир китоб яшайди».  

Мамлакатдаги тахминан ҳар ўнинчи киши ҳаёти давомида камида битта китоб нашр этади. Бу рақам нафақат детектив ҳикоялар, романлар ва шеърий тўпламлардан шаклланган, балки кўп одамлар ўзларининг автобиографияларини ёзишни яхши кўрадилар.

Масалан, исландиялик кутубхоначи ўзининг автобиографиясини уч жилдда нашр этди. Улар шундай дейишади: «Сизнинг ҳаётингиз ғайриоддий бўлиши шарт эмас, лекин бунинг акси: ҳаётингиз қанчалик оддий бўлса, шунчалик кўп одамлар бу ҳақда ёзадилар ва билишни истайдилар».

Қайд этилишича, дунёда жиноятчилик даражаси энг паст бўлган ушбу мамлакатда детектив жанри энг машҳур ҳисобланади. Арнальдур Индризасон  Исландиянинг энг машҳур сирли ёзувчиси. 1997 йилдан бери Арналдур ҳар йили китоб нашр этади ва ҳозирда унинг ҳисобида 21 та детектив ҳикояси бор ва бутун дунё бўйлаб 60 миллион нусхадан ортиқ сотилган. «Қуриётган кўл» ва «Ботқоқ» китоблари учун ёзувчи Скандинавия адабий мукофотини олган.

Исландияда китоб ишлаб чиқариш учун зарур бўлган дарахтлар деярли йўқ, шунинг учун аксарият китоблар Исландиядан ташқарида чоп этилади.

Улар янги йил арафасида китоб совға қилишни анъанага айлантиришган. Агар шу куни биронта китоб олмасангиз, демак унутилган инсон ҳисобланасиз.

Ҳар йили ноябрь ойининг ўрталарида Исландиядаги ҳар бир киши ўз почта қутисига китоблар каталогини олади ва кўплаб исландияликлар учун бу яқинлашиб келаётган байрамни эслатади. Китоб каталогини олаяпсизми, худди бошқалар арча ўйинчоқларини сотиб олаётганидек, демак байрам яқинлашаётганидан дарак.

Ҳар йили 1 декабрь куни Исландия адабий мукофотига номзодлар эълон қилинади: ҳар бири учта йўналиш бўйича бештадан номзод – болалар адабиёти ва ўсмирлар адабиёти, бадиий адабиёт. Мукофот январь ойи охирида Исландия президенти қароргоҳида топширилади.

Бундан ташқари, китоб дўконларида исланд бадиий адабиёти, шеърият, ёшлар адабиёти, болалар адабиёти, таржимаи ҳол, бадиий адабиёт, таржима болалар адабиёти ва таржима бадиий адабиёт каби саккиз номинация бўйича йилнинг энг яхши китоблари танлаб олинади.

Номзодлар декабрь ойи ўрталарида ҳафталик телекўрсатувда эълон қилинади.

Лекин, интернет ва электрон китобларнинг пайдо бўлиши бу ерликларни ҳам аввалгидек китобга бўлган қизиқишини аввалгига нисбатан сусайтиргани бор гап, аммо бу алоҳида мавзу...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг