Германиянинг собиқ президенти вафот этди

Германиянинг собиқ президенти Ҳорст Кёлер 1 феврал куни 82 ёшида вафот этди. У оиласи бағрида, узоқ чўзилмаган, аммо оғир хасталикдан сўнг оламдан ўтган.
Ҳорст Кёлер 2004–2010 йилларда Германия президенти бўлган.
Ҳорст Кёлер 1943 йилнинг 22 февралида босиб олинган Полша ҳудудида этник немислар оиласида таваллуд топган. Тюбинген университетида таҳсил олган, ГФР иқтисодиёт вазирлигида 1976 йилдан 1981 йилгача ишлаган. Кёлер 1990-йиллардаги молиявий ислоҳотлар ва Германияни евро жорий этилишига ҳозирлашда муҳим шахслардан бўлган. 1993 йилдан 1998 йилгача Германия омонат банклари ассоциациясини бошқарган, сўнгра Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти бўлган. 2000–2004 йилларда Халқаро валюта жамғармасининг бошқарувчи директори лавозимида фаолият юритган.
Ҳорст Кёлер 2004 йилда Германия президенти этиб сайланган. 2009 йилда иккинчи муддат қайта сайланган, бироқ бир йил ўтиб, Германиянинг чет элдаги ҳарбий миссиялари борасидаги баёноти можарога сабаб бўлгач, истеъфога чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter