Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги ёнғин қурбонлари сони 4 нафарга етди. «Иш» доирасида 5 киши қамоққа олинган

Фарғонадаги ёнғин қурбонлари сони 4 нафарга етди. «Иш» доирасида 5 киши қамоққа олинган

Жорий йилнинг 17 декабрь соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги «Petrolium» пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин келиб чиққани ва натижада 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлиб, яна бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олгани ҳамда уларнинг шифохонага ётқизилгани айтилган эди.

Вилоят ИИБ берган расмий маълумотга кўра, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонадаги жабрланганлардан 3 нафари вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 3-қисми «а» банди ҳамда 259-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг