Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада яна ёнғин ва яна қурбон бор

Фарғонада яна ёнғин ва яна қурбон бор

Фарғона шаҳридаги солидол ва литол ишлаб чиқариш цехида кеча, 21 декабрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фавқулодда вазиятлар бўлимига соат 14:13 да Мустақиллик маҳалласи Кимёгар кўчасида жойлашган цехда ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар келиб тушган.

«Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 14:21 да етиб борган, 14:24 да ҳудуд тўлиқ қуршаб олинган. 14:32 да эса ёнғин батамом ўчирилган», – дейилади вилоят ФВБ хабарида.

Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиши сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳридаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ёнғин чиққан ва натижада 4 киши ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг