Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қувада «опен бюджет» сабаб директор бўшатилди

Қувада «опен бюджет» сабаб директор бўшатилди

Фарғона вилояти Қува туманида «опен бюджет» учун ўқитувчилардан 700 минг сўмдан ушлаб қолишни талаб қилган директор ўз вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.

«Охирги йилларда мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим тизими ходимларини ўз фаолиятидан бошқа ишларга жалб қилиш, ортиқча ва асоссиз йиғди-йиғдиларга қарши курашиляпти, бу масалада мурожаатлар сони аввалгиларига нисбатан анча камайган.

Лекин тизимда баъзан жамоага нотўғри талаблар қўяётган, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш топшириқларини бераётган, бир сўз билан айтганда ҳамон эскича фикрлаётган масъуллар ҳам учраб турибди», – дейди вазир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг