Депутатлар банк кредитлари билан боғлиқ фирибгарликларга антиқа ечим таклиф қилишяпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар томонидан кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унда жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битимини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида кредит бюросига ариза киритиш орқали у билан кредит битимини тузишни тақиқлаши мумкин бўлади.
Яъни, маърузачи Марказий банк ўринбосари Аброрхўжа Турдиалиевнинг билдиришича, эндиликда Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри жорий қилинади ва фуқароларга мазкур реестрга ариза киритиш орқали улар билан кредит битимини тузишни тақиқлаши мумкин бўлади.
Реестрга киритилган шахс кейинчалик банклардан кредит олишни хоҳласа, қайта ариза беради ва кредит олади.
Мажлисда депутатлар томонидан мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг хабарисиз кредитларни уларнинг номига расмийлаштириш ва мазкур кредитларни ўзлаштириш ҳолатларининг олдини олишга, шунингдек, кредит бюролари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter