Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Банклар шартсиз 300 миллион сўм кредит беради

Банклар шартсиз 300 миллион сўм кредит беради

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугунги йиғилишга тайёргарлик доирасида 2025 йилда 5 миллиондан зиёд аҳолини даромадли қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш маҳаллабай ҳисоб-китоб қилинган.

Бу мақсадга эришиш учун ҳудудларнинг иқтисодий сектор раҳбарлари ўз онгини ўзгартириши, иш тизими ва ёндашувларини тубдан қайта кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Улар ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашиб, замон талабларига мос ишлаш тартибига ўтиши муҳим экани уқтирилди.

Шу билан бирга, ҳоким ва банкларнинг ижобий тажрибаларини кенгайтириш, муаммоларни ҳал қилиш бўйича 40 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар тайёрланган.

«Умуман, 2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади», — деди Президент.

Президент янги имкониятлар ва режаларни белгилаб берди.

Ўтган 6 йилда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 750 минг аҳоли кредитини вақтида қайтариб, даромадли бизнесга эга бўлди. Улардан 58 минги янги корхона ҳам очди.

Энди банклар мана шундай синовдан ўтган мижозларини қўллаб-қувватлаб, уларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиши кераклиги таъкидланди. Уларга «Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш» дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади.

Бу орқали келгуси йилларда 1,5 миллион аҳолини ишли қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг