Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Chery бренди Ўзбекистонда икки йиллигини нишонлади: янги Tiggo 2 Pro модели тақдимоти ва дилерлик конференцияси

Chery бренди Ўзбекистонда икки йиллигини нишонлади: янги Tiggo 2 Pro модели тақдимоти ва дилерлик конференцияси

2024 йилнинг 16 декабрь куни Ўзбекистон бозорида Chery брендининг икки йиллиги муносабати билан ADM Global компаниялар гуруҳи кенг миқёсли дилерлик конференциясини ўтказди, унинг асосий воқеаси сифатида янги Chery Tiggo 2 Pro кроссовери тақдимоти бўлди. Ушбу модел замонавий дизайн, технология ва маҳаллий автоҳаваскорлар талабларига мослаштирилган функцияларни бирлаштирган ҳолда оммабоп кроссоверлар сегментида бесцеллерга айланишни ваъда қилмоқда.

Chery Tiggo 2 Pro – шаҳар муҳити ва енгил даражадаги йўлсиз шароитга мос келадиган ишончли ва манёврли кроссовер. Ўзига хос услубли дизайн, технологик ечимлар ва фойдаланиш харажатлари эса юқори эмаслиги, уни ўзбекистонликлар учун жозибадор вариантга айлантиради. Автомобиль ёрқин хромланган радиатор панжараси ва Tiggo туркумига оид ўзига хос қиёфани яратувчи LED элементлари билан ажралиб туради.

Tiggo 2 Pro кроссовери CVТ поғонасиз узатмалар қутиси билан ишлайдиган бир литр эга турбо двигатель билан жиҳозланган бўлиши, уни равон ҳаракатланишини таъминлайди ва компонентларнинг ишдан чиқишини камайтиради. Модель икки рангли 17 дюймли дисклар ва LED элементлари, спойлер ва ҳажми 420 литр бўлган қулай юкхонаси мавжуд бўлган ўзгача услубли орқа қисмга эга. Кроссовер AI-92 ва ундан юқори ёнилғида ишлайди, ёнилғи сарфи эса аралаш циклда 100 км учун 6,3 литрни ташкил қилиши, уни рақобатчилар орасида нарх/сифат бўйича етакчилардан бирига айлантиради.

Tiggo 2 Pro ички жиҳозланиши ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайлик яратишга қаратилган. Иситиладиган экочарм билан қопланган ўриндиқлар, юмшоқ безак элементлари ва қурилмалар панелининг эргономик дизайни узоқ сафарларда ҳам қулайлик яратади. Apple CarPlay ва Android Auto тизимида ишлайдиган 9 дюймли экран алоқада бўлиш имконини беради. Кроссоверда салонга калитсиз кириш ва двигателни тугма билан ишга тушириш функцияси кўзда тутилган. Шунингдек, Tiggo 2 Pro олд ва ён хавфсизлик ёстиқчалари, ISOFIX маҳкамлаш тизими ва ҳар қандай шароитда сафарни ёқимли ўтказиш учун иқлим-назорат тизими билан жиҳозланган.

Сотувлар бошланишида модел мижозларнинг қулайлик ва функсионаллик эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берадиган битта комплектацияда мавжуд бўлади. Тақдимотда эълон қилинган нарх – 214 900 000 сўм – автомобилни ўз туркумида ажойиб таклифга айлантиради.

ADM Global ва Chery бренди янги Tiggo 2 Pro компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги икки йиллик тарихининг муваффақиятли давоми бўлишига ишонади.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55
Веб-сайт: https://cheryauto.uz 
Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/  
Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan 
Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot 
Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan 
YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг