Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боласини муттасил калтаклаб келган онага ҳукм ўқилди. У оналик ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилиниши мумкин

Боласини муттасил калтаклаб келган онага ҳукм ўқилди. У оналик ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилиниши мумкин

Жорий йилнинг аввалида Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.Н. (аёл) кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб келганлиги ва бу ҳолат юзасидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси, «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Болалар омбудсмани берган хабарга кўра, тергов давомида айбланувчига Жиноят кодекснинг 104-моддаси бўйича (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ҳам айб эълон қилинган. Бунга болага нисбатан белгиланган суд-тиббий экспертизасининг салбий хулосалари сабаб бўлган. Экспертиза болага «ўнг сон суягининг юқори учлиги қисмидан кўндаланг ёпиқ синиб силжиши» ташхисини қўйган.

Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди ишни мазмунан кўриб чиқиб, жорий йилнинг 2 май куни чиқарилган суд ҳукмига кўра С.Н. ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми, «в» банди 3 йил озодликдан маҳрум қилинди.

2018 йилда туғилган С.Ф. га эса Шофиркон тумани «Инсон» ижтимоий маркази томонидан дастлабки тарзда васий сифатида Б.З. (аёл) тайинланган ва бола унинг қарамоғига топширилган.

«Ҳозирда васийлик ва ҳомийлик органи томонидан С.Н. ни фарзандига нисбатан бўлган оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи билан боғлиқ тегишли чоралар кўрилмоқда», – дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг