Божсиз олиб кириладиган маҳсулотлар миқдори камайтирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг божхона бўйича янги қарори эълон қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:
- ҳаво транспортида - 1000 доллар (амалда 2000 доллар);
- темир йўл ва дарё транспортида - 500 доллар (амалда 1000 доллар);
- автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;
- халқаро курьерлик жўнатмалари орқали - 200 доллар (амалда бир чоракда 1000 доллар);
- халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар (ўзгармаган).
Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter