Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Австралияда ҳалокат даракчиси тутилди

Австралияда ҳалокат даракчиси тутилди

Австралияда балиқчилар ноёб селдлар қиролини тутишди, деб хабар берди Daily Mail. Афсоналарга кўра, бу яхшилик аломати эмас.

Tiwi Islands Adventures сайёҳлик кемаси капитани Кёртис Петерсон уч метрли балиқнинг фотосини интернетда тарқатди. Мавжудотнинг танаси узун ва ингичка, боши отникига ўхшайди, кўзлари йирик.

Селдлар қироли Австралия шимолий соҳилларида тутилиши янгилик бўлди. Northern Territory News шарҳловчиси Алекс Жулиуснинг айтишича, бу ҳудуд учун ноёб ўлжа. «Бу атрофда кимдир шунақа балиқ тутганини биринчи эшитишим. Одатда соҳилга чиқиб қолган қолдиқларини учратардик», — деди у.

Fishing Australia TV телеканали мухлисларининг фикрича, балиқ ҳақиқий эмас, сурат нейротармоқда яратилган. Яна айримлар балиқни улкан денгиз отига ўхшатишди.

Селдлар қироли дунё океанининг энг ғайриоддий балиқларидан. Илонсимон танасининг узунлиги 11 метргача етиши мумкин, баъзилар 15 метрлиси ҳам бор дейишади, аммо бу тасдиқланмаган. Селдлар қироли ҳаётининг катта қисмини океаннинг 900 метрдан чуқур қисмида ўтказади, сув юзасига камдан-кам чиқади. Ихтиологларга бу балиқнинг уч тури маълум.

Қадим замонлардан бу балиқни учратиш бехосият ҳисоблаб келинган, селдлар қироли — ҳалокат даракчиси. Японияда 2011 йилги вайронкор зилзила арафасида соҳилларга чиқиб қолган 20 га яқин шундай балиқларни учратишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг