Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аргентина пул чоп этишни тўхтатди

Аргентина пул чоп этишни тўхтатди

Фото: Bloomberg

Аргентина Марказий банки таннархи юқорилиги боис 1000 ($0,98) ва 2000 ($1,9) песо номиналли банкнотларни чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда Nacion нашри хабар берди.

Марказий банк миллий пул чоп этиш маркази билан шартномани бекор қилди, унинг ходимлари мажбурий таътилга чиқарилди. Газета ёзишича, мамлакатда муомаладаги 1000 ва 2000 песо банкнотлари етарлича, чоп этиш анча серхаражат жараён, шу сабабли янги пулларни чиқариш тўхтатилган.

Аргентинанинг йирикроқ номиналдаги банкнотларга эҳтиёжини Хитой таъминлайди. Йил охиригача Хитой 20 000 песо ($19,6) номиналли банкнотларни етказиб беради. Уларни Хитойда чоп этиш Аргентинага ўзида чиқаришга нисбатан икки баравар арзон тушади.

Аргентина янги президент Милей даврида жиддий ўзгаришларга учрамоқда. Хусусан, 22 октябр куни федерал солиқ хизмати тугатилиб, ўрнига янги агентлик тузилди. Бу давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш ва самара бермаётган тузилмаларни тугатиш доирасида амалга оширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг