АҚШ USAID дастурларининг 83 фоизини ёпишини эълон қилди

АҚШ USAID дастурларининг 83 фоизи бекор қилинганини расман эълон қилди.
Давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, олти ҳафталик текширувдан сўнг АҚШ раҳбарияти ана шундай хулосага келган.
«Миллиардлаб долларлар Вашингтон миллий манфаатларига мос келмайдиган мақсадларга сарфланган», – деди Рубио.
Шунингдек, олдинроқ USAIDнинг 10 минг нафар хорижда ишлаётган ходимлари сони 97 фоиз қисқартирилиб, фақат 300 нафари қолиши ҳамда хорижий давлатлар учун режалаштирилган 60 млрд доллар ёрдам тўхтатилиши айтилган эди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг айтишича, 5200 та шартнома бекор қилинган, уларда «ўнлаб миллиард доллар» АҚШнинг асосий миллий манфаатларига хизмат қилмайдиган маблағлар аниқланган.
«Конгресс билан маслаҳатлашувлар натижасида мингга яқин дастур сақланиб қолди. Қолган 18 фоиз дастурлар энди АҚШ Давлат департаменти томонидан янада самаралироқ бошқарилади», – деди Рубио «Х»да қолдирган постида.
Эслатиб ўтамиз, Американинг USAID гуманитар агентлиги Доналд Трамп инаугурациясидан кўп ўтмай бутун дунё бўйлаб лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатишга мажбур бўлди ва агентликнинг ўзи амалда АҚШ Давлат департаменти назоратига ўтди.
Феврал ойи бошида Трамп агентликни коррупцияда айблаб, USAID ёпилиши кераклигини айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter