Андижондаги йирик корхона раҳбари «BMW X5»ни хатлашга киришилгандан сўнг жаримани тўлади
Иш ҳужжатларига кўра, Андижондаги йирик масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг раҳбари Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан судланган.
Жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судининг ҳукмига асосан МЧЖ раҳбари К.А.га базавий ҳисоблаш миқдорининг 160 баравари миқдорида 48 000 000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан жиноий жаримани ундириш билан боғлиқ ижро ишига асосан тегишли тартибда қарздор огоҳлантирилган. Бироқ, жарима пуллари берилган ихтиёрий муддат даврида тўланмагач, қарздорга тегишли «BMW X5» автомашинасини хатлаш ишларига киришилган.
Шундагина, қарздор тайинланган жиноий жарима пулларини тўлашини билдириб, барча тўловларни амалга оширган.
Ҳозирда давлат фойдасига ундирув тўлиқ таъминланди, дейилади МИБ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter