Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алимент пулини тўламаган актёр 15 суткага қамалди

Алимент пулини тўламаган актёр 15 суткага қамалди

Сериалларда «кўча образи»ни яратган, МИБ биносида эса ўзини «қийналган эркак» кўринишида гавдалантирган актёрнинг «саҳна маҳорати» ва қоровул бўлиб ишлаши ҳақидаги ҳийлалари иш бермаган.

Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Юқоричирчиқ туман бўлими иш юритувига қарздор У.М дан, ундирувчи Ш.Ж фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида алимент пуллари вақтида тўланмаганлиги эвазига унинг қарздорлиги жами 33 млн 167 минг сўмни ташкил этиши аниқланган. Ходимлар унга нисбатан қонуний чора кўрилиши ҳақида бир неча бор огоҳлантиришган.

Қарздорнинг тушунтириши бўйича у сериалларда актёр сифатида рол ўйнаб туриши, лекин муайян ишлаш жойи мавжуд эмаслиги, шу сабаб юқоридаги суммани тўлаб бериш имконияти йўқлигини важ қилган. Актёрлиги иш бермагач, маданият саройларидан бирига 0,5 ставкага қоровул бўлиб ишга киргани ҳақида маълумотнома тақдим этган, аммо бу ҳам иш бермаган.

Бюро ходимлари томонидан қонун барчага баробар тамойили қўлланилган. Қарздорга нисбатан  МЖтКнинг 47-моддаси билан ЖИБ Юқоричирчиқ туман судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг