Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 апрелдан электр ва газ нархи ошмайди

1 апрелдан электр ва газ нархи ошмайди

Фото: Xabar.uz

Электр энергияси ва газ бўйича янги тарифларнинг кучга кириш муддати узайтирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субектларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан ишончли тарзда таъминлаш, шунингдек, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига электр энергияси ва газ бўйича янги тарифларнинг кучга кириш муддатини кечиктириш топшириғини берди.

Янги тарифлар аввал режалаштирилгани каби 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

2024 йил 16 апрелдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига буни назарда тутувчи ўзгартириш киритилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 апрелдан табиий газ учун ижтимоий норма ҳисболанган 100 куб метргача бўлган истеъмол 650 сўмдан 1000 сўмга, электр энергияси эса 200 кВт/соатгача бўлган истеъмол учун 450 сўмдан 600 сўмгача қимматлаши эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг