Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Любойини арчиб қўяман» — Юлдуз Усмонова психологлар билан «жангга» киришди

«Любойини арчиб қўяман» — Юлдуз Усмонова психологлар билан «жангга» киришди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг турли хил тренинглар ташкил этаётган психологларга қаратилган кескин оҳангдаги видеомурожаатлари тарқалмоқда.

«...Оғзинга қараб гапир, кекирдагингни узиб оламан, сан нима деяпсан?.. Болаларингга гапларинг ўтмаётган бўлса, шу тарбиянг билан эртага нима кутасан улардан... Бизни болаларни хўрламанглар, ҳамма гапларинг телба-тескари... Любой психологни олиб келиб қўй, арчиб қўяман, мошенниклигини бўйнига қўяман... Қайсини бўлса қаранглар, ўзи бахтсиз. Нега ўзингни даволай олмаяпсан?.. Шу психологларга ишонгандан кўра эътиқодга суяниш керак... Кимдир психологга 37 млн сўм тўлабди. Шунча пул-а!», дейди қўшиқчи тармоқларда тарқалган видеоларда.

Юлдуз Усмонованинг бу каби «жазава»га тушиб гапиришини биринчи бор кўраётганимиз йўқ, аммо бир томондан унинг фикрларида ҳам жон бор. Ростан ҳам, эссиз шунча пул. Шунча пул эвазига олинаётган дарслар тингловчига ростдан ҳам фойдалими?

Аввалроқ «Эр нимага керак» ёхуд «кўча» усулидаги «дарс»лар сарлавҳаси билан берган мақоламизда кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги трендда бўлган, психологлар-у, тренингчиларга муносабат билдириб ўтган эдик.

Тармоқларда тарқалган видеоларда, тренингчи аёлнинг аввал болаларни журъатсизлигини, камчиликларини ўзига англатиб, уни буғиб олиб, кейин «ўзига бўлган ишончини» ошириши нечоғлик таълим методикасига мос? Энг қизиғи, тренинглар орқали «супернатижа» ваъда қилаётган психологларнинг нархи ҳам осмон қадар.

Бу соҳа бугун маълум бир тартибларга эҳтиёж сезмоқда. Нормалар асосида психология  йўналишлари асоси ва методикаси яратилмас экан, дипломли профессионал мутахассислар қолиб, қайсидир курсларни ўтаган «интернет юлдузлари» болаларга, аёлларимизга «бир пуллик», лекин «қиммат» сабоқларини беришда давом этаверишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг