Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Wildberries Ўзбекистонга 50 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Wildberries Ўзбекистонга 50 млрд сўмдан ортиқ солиқ тўлади

Wildberries («RVB» МЧЖ, Россия резиденти) маркетплейсининг Ўзбекистондаги фаолияти солиқ қонунчилигидаги айрим талабларига мос келмаслиги аниқланди.

Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, ташкилотда солиқ аудити ўтказилган ва 2022–2024 йиллар учун бюджетга қўшимча ҳисобланган 51,2 млрд сўм (шундан, 42,8 млрд сўм ҚҚС) солиқ тўловлари тўланган.

Қўмита, ўз навбатида, фаолиятни Ўзбекистон қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга ошириш солиқ органлари билан ўзаро очиқ муносабатларни таъминлаши ва эътирозлар билдириш учун асосларни истисно қилишини эслатмоқда.

Маълумот учун, Wildberries Ўзбекистонда «WB INT EXPORT» МЧЖ шаклида юридик шахс ташкил этиб фаолиятини амалга ошириб келади.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин «Temu» электрон савдо платформаси фаолияти Ўзбекистон қонунчилигини бузиб келаётганлиги сабабли жорий йил 20 мартдан эътиборан чекланиши хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг