Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент кўчалари учун 10 та мобил-радар қурилмаси харид қилиниши мумкин

Тошкент кўчалари учун 10 та мобил-радар қурилмаси харид қилиниши мумкин

Жорий йил 24 октябрдаги йиғилишда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахт ИИББ ЙҲХБнинг шаҳар кўчаларида тезликни назорат қилувчи кўчма (мобил) фото-радар қурилмасини харид қилишга доир таклифига розилик билдирган.

Кенгаш қабул қилган қарорга кўра, бунда ИИББ харид бўйича маблағ ажратиш масаласини Тошкент шаҳар бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларни умумлаштирувчи комиссиясига таклиф киритиши керак.

Шунингдек, тегишли идоралар расмийларига пойтахтнинг тўхташ ва тўхтаб туриш мумкин бўлмаган жойларида қоидабузарлик содир этган шахсларнинг транспортини эвакуатор билан жарима майдонига қўйиш тартибини жорий этиш бўйича ваколатли органларга таклиф кириш вазифаси қўйилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши йиғилишида берилган маълумотларга кўра, пойтахт ҳудудида 2024 йил биринчи ярим йиллигида 853 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,9 фоизга камайган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларида 63 нафар шахс вафот этган ва 790 нафар шахс жароҳат олганлиги қайд этилган. Жами ЙТҲлар пойтахтнинг Чилонзор (121 та), Юнусобод (119 та) ва Яшнобод (88 та) туманларида салмоғи юқори бўлиб, шаҳар бўйича жами ЙТҲларнинг 38,5 фоизи (328 таси) айнан ушбу туманлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу ўз навбатида мазкур муаммоли масалага жиддий эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг