Президент Мирзиёев Париж Олимпиадаси ғолиб ва совриндорлари билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон спорт делегацияси якунлаб, тарихий натижага эришди. Ўйинларнинг охирги кунида боксчиларимиз Баҳодир Жалолов ва Абдумалик Ҳалоков, эркин курашчи Разамбек Жамалов олтин, таэквондочимиз Светлана Осипова ва оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев кумуш медалларни қўлга киритди.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида муносиб иштирок этган бир гуруҳ спортчилар билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбари бутун халқимиз номидан чемпион ва совриндорларни самимий табриклаб, мураккаб курашларда кўрсатган юксак маҳорати ва матонати учун миннатдорлик билдирди. Уларнинг ота-оналари ва мураббийларига эл-юртга муносиб шундай ўғил-қизларни тарбиялагани учун раҳмат айтди.
Президент Мирзиёев, шу билан бирга, боксчиларнинг бош мураббийси Тўлқин Қиличев тезда соғайиб кетишини тилади.
Ўз навбатида, спортчилар Президент эътибори уларга кучли мотивация бергани, мукаммал тайёргарлик кўришлари учун барча имконият яратилганини қайд этиб, ташаккур изҳор этдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter