Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон жорий йилда Қозоғистонга 16 млрд куб метр сув жўнатади

Ўзбекистон жорий йилда Қозоғистонга 16 млрд куб метр сув жўнатади

Ўзбекистон жорий йилнинг 1 октябрига қадар Қозоғистонга 16 миллиард куб метр сув жўнатади. Бу борада Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов ҳамда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев икки томонлама сув ҳамкорлигини чуқурлаштириш бўйича қўшма ишчи гуруҳининг 12-йиғилишида келишиб олган.

Томонлар ўтган сув хўжалиги йилида (2023 йил октябр – 2024 йил октябр) Қозоғистонга 15 миллиард куб метр сув жўнатилганини таъкидладилар. Шундай қилиб, жорий сув хўжалиги йилида бу ҳажмни 1 миллиард куб метрга ошириш кутилмоқда.

Ўзбекистон томони 2025 йилги суғориш мавсумида Дўстлик канали орқали барқарор сув таъминотини ҳам таъминлашга кўмаклашади.

Бундан ташқари, вазирлар Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Жиззах вилояти фермерларининг сув таъминотини яхшилаш имконини берувчи давлатлараро каналларда таъмирлаш ишларини биргаликда олиб боришга келишиб олишган.

«Муҳокама қилинадиган яна бир мавзу Сирдарёда сувни ҳисобга олишни автоматлаштириш бўлди. Биз илгари ҳар бир мамлакатда бундай тизимлар ўрнатиладиган дастлабки 10 та – ҳар икки давлатда 5 тадан нуқтани белгилаб олдик. Бугун биз лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш учун техник шартларни келишиб олдик. Феврал ойида қўшма ишчи гуруҳнинг халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги йиғилиши бўлиб ўтади, унда келгусидаги ҳаракатлар муҳокама қилинади», – дейди Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг