Озарбайжонда 26 декабрь мотам куни деб эълон қилинди
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 26 декабрни Озарбайжонда мотам куни деб эълон қилишга доир қарорни имзолади.
Мотам куни бугун, 25 декабрь куни Боку-Грозний йўналишида парвоз қилган «Embraer 190» йўловчи самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб одамларнинг қурбон бўлгани сабабли эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон авиакомпаниясининг Боку-Грозний рейси бўйича учаётган самолёти Қозоғистонда ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди.
Маълумотларга кўра, қулаган самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган. Қозоғистон ФВВга кўра, 32 нафар йўловчи омон қолган ва улар шифохонага етказилган. Самолёт йўловчиларидан 37 киши Озарбайжон, 16 киши Россия, 6 киши Қозоғистон ва 3 киши Қирғизистон фуқароси бўлган. Омон қолганлар орасида 14 нафар Озарбайжон фуқароси, 10 нафар Россия фуқароси, 2 нафар Қирғизистон фуқароси бор. Уч нафар жароҳатланган шахснинг фуқаролиги ҳозирча аниқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter