Марғилонда 18 ёшли ўсмир жиноятга қўл урди: у қотилликка қасд қилишда гумонланяпти
Ижтимоий тармоқларда йўл четида турган одам пичоқлангани акс этган видеотасвир тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ берган хабарга кўра, ҳолат жорий йилнинг 21 май куни Марғилон шаҳри Б.Марғилоний кўчасида содир бўлган.
Унда 2006 йилда туғилган Марғилон шаҳарда яшовчи фуқаро С.Т. шаҳарнинг Б.Марғилоний кўчасида 2000 йилда туғилган фуқаро А.А. ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган. Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида, С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.
Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.
Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи С.Т. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter