Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ижтимоий ҳимоя агентлигига қўшимча вазифалар юкланяпти

Ижтимоий ҳимоя агентлигига қўшимча вазифалар юкланяпти

Энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Қува шаҳрда бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

Давлат раҳбари, камбағалликни қисқартириш бўйича тизимни ўзгартириш зарурлиги таъкидлаган.

«Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда», – дейди Президент.

Шунингдек, эҳтиёжманд аҳоли даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этиши кўрсатиб ўтилди.

«Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади», – деди давлат раҳбари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг