Европа Иттифоқи Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб Тойво Клаар тайинлади.
Бугун, 11 сентябр куни Евроиттифоқ элчисининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовнинг таъкидлашича, мамлакат Ҳукумати Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги яқин алоқаларни сезиларли натижалар билан бойитган ҳолда ҳисса қўшиш тарафдори.
«Бугунги учрашувимиз кун тартибидан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва долзарб глобал масалалар ўрин олди.
Ишончимиз комилки, жаноб Элчининг тажрибаси ва минтақамиз бўйича кенг билими унинг мамлакатимиздаги дипломатик миссияси самарали бўлишига хизмат қилади», – дейди Саидов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter