Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам Тошкентга келди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ҳам Тошкентга келди

Якшанба куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров бошчилигидаги делегация Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин иштирокидаги Россия ва Ўзбекистон минтақалари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

Рамзан Қодировни Тошкент халқаро аэропортида Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов, Президент хавфсизлиги хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров ва бошқалар кутиб олди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди.

«Мен ва азиз биродарларимни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов жуда илиқ ва самимий кутиб олди. Суҳбат чоғида у Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли эришилган мамлакатларимиз ўртасидаги шериклик муносабатларининг стратегик моҳиятини қайд этди. Абдулла Ниғматович, шунингдек, халқларимиз ўртасида азалдан дўстона муносабатлар ўрнатилгани, уларни сақлаш ва ривожлантириш зарурлигини алоҳида таъкидлади», – дейди Қодиров.

У, шунингдек, Чеченистоннинг биринчи президенти Ахмат Хожи Қодиров Ўзбекистонда таҳсил олгани, шу сабаб чеченлар бу юртни илиқ қабул қилишини таъкидлади. Икки халқ ўртасида давом этиб келаётган қардошлик муносабатларини қайд этди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг