Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди

Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2024 йил 4 июндаги ҳукмига мувофиқ М. Махсудов (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган,  муқаддам судланмаган) Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми ва 2-қисми бўйича Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисми билан айбсиз деб топилиб, реабилитация этилди.

М. Махсудов Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари, 165-моддаси 2-қисми «б» банди ва 167-моддаси 2-қисми «б», «г» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

М.Махсудов тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг