Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркий давлатлар навоийшунослари Қўқонда йиғилди

Туркий давлатлар навоийшунослари Қўқонда йиғилди

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ТУРКСОЙ халқаро ташкилотига аъзо бўлганидан, бугунга қадар қатор маданий лойиҳаларда самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

ТУРКСОЙ, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳамда Фарғона ҳокимлиги ҳамкорлигида Алишер Навоийнинг 583 йиллигига бағишлаб Қўқон давлат университетида ўтказилган «Алишер Навоийнинг илмий мероси» мавзуидаги илмий конференция»ни ҳам шу доирадаги анжуманлардан бири бўлди дейиш мумкин.

Туркий давлатларнинг навоийшунос олимлари, тадқиқотчи зиёлилар ҳамда талабалар иштирок этган анжуманда ТУРКСОЙ бош котиби Султан Раев, Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов ҳамда Қўқон давлат университети ректори Ғофуржон Зоҳидовлар сўзга чиқиб, Навоийнинг бой адабий-илмий меросининг ярим асрдан кейин ҳам аҳамиятини йўқотмагани, аксинча, янада кенгроқ татбиқ этиш лозимлиги хусусида тўхталишди.

Жумладан, «Ҳазрат Алишер Навоий нафақат ўзбек адабиёти ва шеъриятининг султони балки у бутун Турк дунёсининг умумий олтин мероси, бутун жаҳон цивилизациясининг атоқли вакили. Навоийнинг шеърияти бутун жаҳон шеъриятининг ҳақиқий дурдонаси, авж нуқтаси, ҳақиқий шеъриятнинг энг юқори эталони», – деди ТУРКСОЙ бош котиби Султан Раев ўз маърузасида.

Шунингдек, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркиядан келган илм эгаларининг маърузалари ҳам эшитилди.

Қисқача айтганда, анжуман нафақат, Навоий меросига оид фикр-мулоҳаза ва маълумотлар алмашиш майдони бўлди, балки бу борадаги янги илмий ҳамкорликларга пойдевор вазифасини ҳам ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг