«Тез бойиб кетиш»ни ваъда қилувчи сохта тренингчилар жавобгарликка тортилади
«Тез бойиб кетиш» ва «осон пул топиш йўлларини ўргатаман» каби эълонлар билан турли вебинар ва семинар-тренинглар ўтаётган шахслар фаолияти тартибга солинади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
«Миллий тикланиш» партияси фракцияси ташаббуси билан маърифий фаолиятни тартибга солиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Янги қонун лойиҳасида ушбу фаолиятни тартибга солиш мўлжалланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритиладиган қўшимчалар билан махсус билим ва тажрибага эга бўлмаган ёки фаолият ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, «Таълим тўғрисида»ги қонунда маърифий фаолият тушунчаси очиб берилиб, бу фаолиятни амалга ошириш талаблари кўрсатилмоқда. Маърифий фаолиятни олиб бориш тақиқланган шахслар тоифаси белгилаб берилмоқда.
Муҳокамалар давомида қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter