Сув ва ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддати узайтирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 269-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан газланган ҳамда газланмаган сувлар ва ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддатини 2024 йил 1 мартдан киритишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Муқаддам мажбурий рақамли маркировкани 2023 йил 1 июлдан киритиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.06.2023 йилдан кучга кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter