Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтда Наврўз сайллари ўтадиган ҳудудлар (рўйхат)

Пойтахтда Наврўз сайллари ўтадиган ҳудудлар (рўйхат)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Наврўз байрами муносабати билан қайси ҳудудларда сайллар ташкил этилиши бўйича маълумот берди.

Пойтахтда байрам кунлари асосий тантаналар «Янги Ўзбекистон» ва «Наврўз» маданият ва истироҳат боғларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, туманларда ҳам Наврўз сайллари бўлиб ўтади. Булар:

  • Бектемир тумани: Coca-Cola Garden боғи 19 март куни;
  • Учтепа тумани: «Сеул эко боғи» 19 март куни;
  • Шайхонтоҳур тумани: Tashkent City боғи 19-23 март кунлари;
  • Юнусобод тумани: «Ўзэкспомарказ» ҳудудида 20 март куни;
  • Миробод тумани: «Фурқат» маданият ва истироҳат боғи 21-24 март кунлари;
  • Мирзо Улуғбек тумани «Марказий истироҳат боғи» 21-24 март кунлари;
  • Сергели тумани: «Марказий хиёбон» (мўлжал: Сергели ҳокимлиги) 21 март куни;
  • Олмазор тумани: Ёшлик шаҳарчаси, Беруний майдони 19 март куни;
  • Яккасарой тумани: Seoul Mun ҳамда Next кўнгилочар масканлари 21-24 март кунлари;
  • Янгиҳаёт тумани: Таshkent Index савдо мажмуаси 20 март куни;
  • Яшнобод тумани: «Ашхобод сайилгоҳи» 21-24 март кунлари;
  • Чилонзор тумани: «Ғафур Ғулом» боғи  21-24 март кунлари.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг