Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзгидромет: 24-27 февралда об-ҳаво кескин ўзгариши мумкин

Ўзгидромет: 24-27 февралда об-ҳаво кескин ўзгариши мумкин

Фото: Xabar.uz

Жорий йилнинг 24-27 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

24-27 феврал кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир ёғади, 25-27 февралда қорга айланади) бўлади.

Шимолда вақти-вақти билан қор ёғади.

Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

26-27 феврал кунларига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуққача, шимолда 6-9 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача пасаяди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг