Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳафтанинг ярмидан Ўзбекистонда қуруқ ва баҳорий ҳаво кузатилади

Ҳафтанинг ярмидан Ўзбекистонда қуруқ ва баҳорий ҳаво кузатилади

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» хабар беришича, бошланган ҳафтанинг икинчи иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Бугун, 17 феврал кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмаяпти. Кечаси ҳаво кескин совуқ бўлганидан сўнг ҳарорат тез кўтарила бошлайди ва куннинг ўртасига келиб ҳаво 8-13 даража илиққача исийди.

18-19 феврал кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ва 19 феврал куни Самарқанд, Жиззах вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 15-20 даража илиққача исийди. Бу ҳарорат март ойининг охири ва апрел ойининг бошидаги иқлим кўрсаткичларига мос келади. Ҳарорат кечалари 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 18 февралда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

 Тошкентда 17-20 феврал кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

17-19 февралда ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ, кундуз кунлари 11-14 даража илиқ, 20-21 февралда кечалари 2-5 даража илиқ бўлади, кундуз кунлари 15-18 даража илиққача кўтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг