Ўзбекистонга даволаниш учун келаётган чет элликлар сони кўпайди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида жами 32,5 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,8 минг нафарга ёки 43,2 фоизга ошган.
Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистон Республикасига даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
Тожикистон — 24 018 нафар;
Қозоғистон — 4 001 нафар;
Қирғиз Республикаси — 3 546 нафар;
Россия — 532 нафар;
Туркманистон — 300 нафар;
Туркия — 17 нафар;
Афғонистон — 15 нафар;
Молдова — 5 нафар;
Украина — 5 нафар;
Беларусь — 3 нафар;
Бошқа давлатлар — 19 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter