Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

CRPT TURON ва ENERGY DRINKS ASSOCIATION ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

CRPT TURON ва ENERGY DRINKS ASSOCIATION ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар

Central Asia Retail Week 2024 Халқаро электрон тижорат ва чакана савдо форуми доирасида алкоголсиз тетиклаштирувчи ичимликлар (энергетиклар) ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишга бағишланган махсус сессия бўлиб ўтди. Сессия якунида «CRPT TURON» истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази ва «ENERGY DRINKS ASSOCIATION» юридик шахслар бирлашмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Махсус сессияда Ўзбекистон Республикаси техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси каби давлат идоралари экспертлари, шунингдек, Қозоғистон ва Россиядан спикерлар ҳамда маҳаллий бозорда машҳур алкоголсиз (энергетик) ичимликлар — Red Bull, Gorilla, Flash Up ва бошқаларни намойиш этувчи йирик ритейлерлар иштирок этди.

Мутахассислар алкоголсиз тетиклаштирувчи ичимликлар (AIT) хавфсизлигига қўйиладиган талаблар, амалдаги регламент ва стандартлар, санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш тартибини муҳокама қилдилар, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиядаги AIT бўйича вазият билан танишдилар. Тартибга солувчи давлат органлари вакиллари ишлаб чиқиш босқичларида норматив ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш борасида Энергетик ичимликлар ассоциацияси ва бизнес билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

РАҚАМЛИ МАРКИРОВКА ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА

Сессияда Ўзбекистон Республикасида рақамли маркировка тизимини жорий этиш ва ичимликлар ва сувни маркировкалашни тўлиқ йўлга қўйиш бўйича кейинги саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди. Солиқ қўмитаси вакиллари аҳоли орасида алоҳида талабга эга бўлган, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларининг хавфсизлиги ва шаффофлигини аниқ назорат қилишни талаб қиладиган маҳсулот сегментида технологик янгиликларнинг муҳимлиги ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Ушбу блокни мамлакатда «АСЛ БЕЛГИСИ» маҳсулотларни рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий тизимини ифодаловчи CRPT TURON ҳамда Энергетик ичимликлар ассоциацияси (ENERGY DRINKS ASSOCIATION) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши билан якунладик. Ҳар икки ташкилот раҳбарлари — Анатолий Бачикалов ва Мирпаёз Мирсаатов имзо чекдилар.

«Ушбу меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистонда алкоголсиз тетиклаштирувчи ичимликларнинг очиқ ва тенг ҳуқуқли бозорини яратиш йўлидаги муҳим қадамдир,деди CRPT TURON бош директори Анатолий Бачикатов. — Рақамли маркировка тизимини жорий этиш тармоқ ва савдо иштирокчиларини, шунингдек, бевосита истеъмолчиларнинг ўзини ишлаб чиқариш ва логистиканинг турли босқичларидан шаффоф ва ишончли маълумотлар билан таъминлаш имконини беради. Уюшма билан ҳамкорлигимиз ушбу сегментда маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишда шаффофликни ошириш мақсадида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш имконини беради, бу эса истеъмолчиларнинг сифат ва хавфсизлик ҳуқуқини ҳимоя қилишга ёрдам беради».

Меморандум имзоланишини ўз ичига олган «Марказий Осиё бозорида алкоголсиз тетиклаштирувчи ичимликларни ишлаб чиқариш ва сотиш» махсус сессияси Central Asia Retail Week 2024  Халқаро электрон тижорат ва чакана савдо форумининг асосий воқеаларидан бирига айланди. Форум Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида 15 октябрдан 19 октябргача Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ва Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларининг энг яхши тажрибалари ва кейсларини алмашиш учун ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг