Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автомобиль компанияси, кутилмаган лавозим ва «кўк қоғозлар» сири

Автомобиль компанияси, кутилмаган лавозим ва «кўк қоғозлар» сири

Кэрол Даунес банкдаги хазиначилик вазифасини ташлаб, эндигина таъсис этилган Дюрантнинг автомобил компаниясига, кейинчалик «General motor’s»га айланган компанияга ишга ўтди. Олти ой ишлагач, юқорига кўтарилиш учун имкониятлар борлигини чамалаш пайти етди, деган қарорга келди...

У Дюрантга мактуб ёзиб, қуйидаги саволларга жавоб беришни сўради: «Даунес компаниянинг манфаати учун нималар қилиши мумкин?» «Бу ишда асосий афзалликлар ҳамда камчиликлар нимадан иборат?» Ниҳоят унда шундай савол ҳам бор эди: «Ҳозиргига қараганда менинг малакамга доир яна қандай юксак ҳолатлар борки, унга мувофиқ мавқени эгаллай олсам?..»

Дюрант Даунеснинг очиқдан-очиқ сурбетлигига лол қолди, унинг яққол намойиш қилинган саволларига шундай жавоб ёзди: «Шу фурсатдан эътиборан сиз машина ва жиҳозлар йиғишнинг янги цехига назоратчи вазифасига тайинланасиз, бунда мансабдан кўтарилиш ҳамда иш ҳақини ошириш истисно этилади».

Шу билан бирга Дюрант Даунесга бир олам «кўк қоғозлар»ни кўрсатди, унда машиналарни ўрнатиш лозимлиги қайд этилган эди. «Мана, риоя қилишингиз лозим бўлган кўрсатмалар. Кўрамиз, уларни қай даражада уддалар экансиз?»

Даунес «кўк қоғозлар»ни олди ва махсус муҳандислик тайёргарлигисиз уларни, ҳатто ўқий олмаслигини ҳам дарҳол тушуниб етди. Ана шу ерда у ўзининг пешқадамлик қобилиятига эга эканлигини кўрсатди. Катта бўлакни тишлашга мажбур этишганини эътироф этиш учун бу ишни ким эплай олиши мумкинлигини ҳам топди.

У техника йўналишидаги фирмалардан бирининг мутахассисларини ёллади. Улар асбоб-ускуналар ўрнатиш билан шуғулланардилар. Даунес бу мутахассисларга ўзининг чўнтагидан пул тўлади. Дюрант амалга оширилган ишлар бўйича ахборот бериш ва бир ҳафталик иш жадвалини олиб борганида, йўли маъмурият кабинетлари ёнидан ўтарди. У эшиклардан бирида «Кэрол Даунес. Бош бошқарувчи» деган пешлавҳани кўриб, ҳушидан кетиб қолаёзди.

Дюрант унга мансабига шу даражада ном қўшган бўлса-да, ойлиги ҳам кам эмас ва у шунга арзийди, деди. Шу билан бирга қўшимча қилди: «Мен сизга «кўк қоғозлар»ни берганимда, буларни ўқий олмаслигингизни билардим. Лекин бу вазиятдан қандай чиқиб кетишингизни бир кўрмоқчи эдим. Сиз намоён этган эпчиллик шуни кўрсатдики, яхши раҳбар бўлиш хислатларингиз мавжуд экан. Агар бажармаган ишларингизга баҳона кўтариб келганингизда, сизни шу заҳоти ишдан ҳайдаган бўлардим».

Даунес мультимиллионер бўлиш учун ишни давом эттирди. Мен уни охирги марта кўрганимда анча кексайган, аммо фаолиятини давом эттираётган эди.

(Наполеон Хилл китобидан)

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг