Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун 25 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари йиғилишнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди ҳамда тадбир доирасида бир қатор учрашувлар ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, Бошқарувчилар кенгашининг тўққизинчи йиғилиши «Барча учун барқарор инфратузилма яратиш» мавзусига бағишланган. Глобал иқтисодиёт кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади, Осиё ва дунёнинг бошқа минтақаларида инфратузилмани ривожлантиришнинг стратегик дастурлари ва режалари муҳокама этилади.

Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган икки кунлик саммитда 100 дан ортиқ мамлакатдан юқори даражали делегациялар, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари, етакчи хорижий компанияларнинг бошқарувчилари ва нуфузли экспертлар, жами 2 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон 2016 йил ноябрь ойида ОИИБга аъзо бўлган. Сўнгги йилларда мамлакатимиз банкнинг энг йирик бенефициарларидан бирига айланди. Амалга оширилган ва жорий лойиҳалар портфели 3 миллиард доллардан ошиб, «яшил» энергетика, йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишларни қамраб олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг